Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Хусусий олий таълим муассасасида бизнес ва бошқарув асослари ўргатилади

21.04.2020

Читать на русском языке

 

Тошкентда ТЕАМ университети очилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 241-сон қарорида назарда тутилган.

 

У устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. «ТЕАМ University» МЧЖ муассис саналади. Унинг асосий вазифаларидан бири тадбиркорлик, бошқарув ва бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

 

Университет етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилади. Хусусан, олий таълим муассасасида таълим жараёни ва илмий фаолиятни ташкил этиш учун муассис Times Higher Education ва Quacquarelli Symonds версияси бўйича ТОП–1000 рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетлари билан битимлар тузади.

 

Инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда таълим берилади. Рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, «blended learning» ҳамда бошқа замонавий услубият ва ёндашувлардан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида дарс ўтилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг лицензиясини олгач, Университет 2020/2021 ўқув йилида илк талабалари учун эшикларини очади. Олий таълим муассасасида таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа ресурслар ҳисобига амалга оширилади.

 

ТЕАМ университети Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Темур Малик кўчаси, 146-уй манзилида жойлаштирилади. Муассис томонидан тасдиқланган олий таълим муассасасини ривожлантириш режаларига мувофиқ келгусида бошқа вилоятларда унинг филиаллари (МЧЖ шаклида) очилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах