Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин

19.04.2016

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2777-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхати тасдиқланди.

 

Намунавий рўйхат нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг 43 та турини ўз ичига олади.

 

Белгиланишича, нодавлат пансионатлари Намунавий рўйхатга киритилмаган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни ҳам кўрсатишга ҳақли.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 18 апрелдаги 15-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.