Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Хусусий тиббиёт клиникалари қандай руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини даволашлари мумкин

30.08.2018

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (рўйхат рақами 3062, 28.08.2018 й.) тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт клиникаларига айрим руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини ташхис қилиш ва даволашга рухсат берилган эди (16.03.2018 йилдаги ПҚ-3606). Энди 9 номланишдан иборат шундай бузилишларнинг рўйхати тасдиқланди:

  • органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • стрессга боғлик невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  • одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.

                

Эътибор беринг! Психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг ёзма розилиги асосида кўрсатилади. Вояга етмаган шахслар, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларни даволаш учун уларнинг қонуний вакиллари (васийлар ва ҳомийлар – таҳр.) томонидан ёзма розилик берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_