Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ички ишлар идоралари ходимлари мукофотланди

23.10.2015

22 октябрь куни Президент “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида” Фармонни имзолади.


 

Ҳужжатда қайд қилинишича,  ички ишлар идоралари ходимлари жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун  мукофотланади.

 

 

Демак, иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун бериладиган  «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Исраил Мирзаевич Каримов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедра бошлиғи мукофотланди.

 

 

II  даражали  «Шон-шараф» орденига соҳанинг 2 нафар мутахассиси – Валижон Каримович Ибрагимов, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ва  Тохир Болтабоевич Метинов, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили сазовор бўлишди. Бу орден билан Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар.

 

 

«Дўстлик» ордени билан соҳанинг 4 нафар ходими мукофотланди. У Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун берилади.

 

 

«Мардлик» ордени билан 5 нафар мутахассис тақдирланди. Орден билан Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатганлар мукофотланади.

 

 

«Жасорат»  медали билан соҳанинг 6 нафар  мутахассиси тақдирланди, улардан бири – марҳум.  Медаль билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг ва ички ишлар органларининг ходимлари республиканинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун мукофотланадилар.

 

 

«Содиқ хизматлари учун»  медали билан 10 нафар мутахассис мукофотланди. Медаль юксак касбий маҳоратини, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ҳамда миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун берилади.

 

 

«Шуҳрат» медали билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган соҳанинг 7 нафар мутахассиси тақдирланди.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах