Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ички ишлар органлари ходимларининг тиббий текширув тартиби тасдиқланди

02.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Ҳужжатда тиббий текширув ва ҳарбий-тиббий экспертизани (кейинги ўринларда - текширув) ўтказишнинг мақсадлари ва объектлари кўрсатиб ўтилган.

 

Белгиланишича, текширув ички ишлар органларининг ёки ушбу органларнинг кадрлар бўлими раҳбарлари йўлланмалари ёхуд суд қарори асосида, ички ишлар органлари тизимида ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан амалга оширилади.

 

Шахслар ички ишлар органларида хизматни ўташга ёки ИИВ тизимидаги таълим муассасаларида таҳсил олишга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатига (96 та банддан иборат) мувофиқ текширувдан ўтказилади.

 

Текширувдан ўтказишда иштирок этган ҳар бир шифокор ўз йўналиши бўйича тиббий кўрикни амалга оширади ва тиббий хулоса беради.

 

Тиббий хулосалар комиссия томонидан кўриб чиқилади ва текширувдан ўтувчи шахсларнинг саломатлиги тўғрисидаги барча маълумотлар ва уларнинг жисмоний ривожланиши ҳисобга олинган ҳолда хизматга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Шахс хизматга яроқсиз деб топилганда уни қайта текширувдан ўтказиш учун кўриб чиқиш муддати комиссия томонидан белгиланади.

 

Шахсларда комиссия томонидан белгиланган муддат ичида соғлиғида сезиларли ўзгаришлар рўй берганлиги аниқланганда улар такрорий текширувдан ўтказилади.

 

Ҳужат давлат тилида эълон қилинди ва 2017 йил 28 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин

 

Сардор Жумашов,

эксперт-юристимиз.