Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ички ишлар органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади

23.01.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 20.01.2023 йилдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-10-cон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланмоқда. Кодекс ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида  тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган.

 

Кодекс:

  • ички ишлар органларида касбий маданият қоидаларини;
  • хизмат интизомига талабларни     ;
  • раҳбарлар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни;
  • раҳбариятни ҳаракатларига шикоят келтириш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун: Ходимларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

  • танбеҳ;
  • ҳайфсан;
  • қаттиқ ҳайфсан;
  • лавозим маошининг 50 %дан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
  • махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
  • эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;
  • гаупвахтада ҳисбда ушлаб туриш;
  • ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш.

 

Шунингдек, Фармонга мувофиқ:

• 2023 йил якунига қадар “E-nomzod” электрон ахборот тизими жорий этилиши ҳисобига ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш тартиби соддалаштирилади;

• жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ИИВ ва худудий таркибий тузилмаларида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади;

• ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор-қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов-контракт асосида ўқитишни назарда тутган ҳолда, 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотаси киритилади”;

• илк бор хизматга қабул қилинаётган ходимлар учун синов муддати бир йил этиб белгиланади;

• 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари ушбу соҳаларда хизматни давом эттиришлари учун ҳар уч йилда ИИВ Малака ошириш институтида малака оширишлари лозим бўлади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.