Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш: қоидалар ва талаблар

16.03.2022

Читать на русском языке

Ички ишлар вазири томонидан «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ имзоланди (рўйхат рақами 3352, 09.03.2022 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Йўриқномага кўра, номзодлар хизматга ихтиёрий тартибда, мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари томонидан танлов асосида қабул қилинади. Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмаган. Сўнгги беш йил ичида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар, истисно тариқасида, хизматга фақатгина якуний суҳбат асосида қабул қилинади.

 

Хизматга кириш истагини билдирган номзодлар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органига тегишли  ариза билан унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:

  • номзод ва унинг яқин қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари)  биометрик паспортлари ёки ID-карталари (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • ўқиш ва иш жойидан тавсифнома;
  • номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
  • анкета-маълумотнома;
  • ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома.

 

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун таркибий тузилмалари бошлиқлари буйруғи билан аъзолари сони тоқ сондан иборат бўлган Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш комиссиялари тузилади. Танловлар шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Қабул комиссияси фаолиятида иштирок этиш учун ихтиёрийлик асосида жамоатчилик вакиллари таклиф этилиши мумкин.

 

Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • дастлабки ўрганиш (Низом ҳамда мазкур Йўриқномада белгиланган талабларга мос келишни текшириш);
  • жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
  • интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;
  • якуний суҳбат.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах