Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ички истеъмол бозоридаги нархлар барқарорлаштирилади

11.07.2017

Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ-3082-сон  “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида” қарори имзоланди.

 

Аҳоли дори-дармонлар ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат билан таъминланади

 

Молия вазирлиги  бюджетдан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмларни харид қилишга йил охиригача 70 млн доллар ажратади. Аввало бу оилавий поликлиникалар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасаларига дахл қилади.

 

Шунингдек Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (юридик шахс мақомисиз) ташкил этилди. Бошланишида Молия вазирлиги 100 млн доллар эквивалентидаги маблағларни Жамғармага топширади. Пуллар ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади. Бу, биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига дахл қилади.

 

Жамғарма маблағларини Бош вазир А.Н. Арипов бошчилигида Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси тасарруф этади.

 

Республика комиссияси қарорларига биноан Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда қисқа муддатларда танлов асосида ички бозорда етишмаётган муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг харид қилинишини (шу жумладан импорт бўйича) ташкил этади. Маҳсулотлар махсус савдо шохобчаларида сотилади.

 

Бунинг учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Жамғарма ҳисобидан импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари 2018 йилнинг 1 апрелигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилди.

 

Бундан ташқари, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

 

  • Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмларда ишлаб чиқарилмайдиган ички истеъмол бозорида талабгор бўлган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини;
  • республика ишлаб чиқариш қувватларини етарли даражада фаолият юритишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, қорамолчилик тармоқларининг эҳтиёжларини тўлақонли ва сифатли қондириш мақсадида ем-хашак ишлаб чиқариш учун ғалла, уруғлик материаллар ва бошқа хом ашё ресурсларини импорт қилишда божхона ставкаларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди.

 

Ўқиш учун шартномалар баҳоси оширилмайди

 

Ҳужжатда 2017/2018 ўқув йилларида тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларида ўқиш (бакалавриат, магистратура) баҳоси 2016/2017 ўқув йиллари даражасида сақланиб қолиниши алоҳида шарт қилиб келтирилган.

 

Тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш имконияти ошади

 

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма банк кредитлари бўйича фоизларни тўлашга бўлган харажатларнинг бир қисмини компенсация қилади ҳамда улар бўйича кафолатларни тақдим этади. Бу саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларга, шунингдек    ижтимоий йўналтирилган давлат дастурларига дахл қилади.

 

Нарх шакллантиришдаги қонунбузарликларга қарши Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент курашади

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига қўшимча вазифалар юкланди:

 

  • ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига (юртимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва ун, гўшт, шакар), шунингдек, шелуха ва шротга бўлган нарх-навони сунъий оширишга, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўналтирилган қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва чек қўйиш;
  • марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасини харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш;
  • ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига, шунингдек, шелуха ва шротни сотишда нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини тизимли ўрганиш, аниқланган қонунчилик бузилишлари бўйича материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга йўналтириши;
  • назорат қилувчи органлар ва бозорлар маъмурияти ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция, улар томонидан бозорлар фаолиятини ташкил этишнинг белгиланган тартиблари ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, шу жумладан, нархларни асоссиз кўтариш, уларнинг ҳудудларида ўз фаолиятини норасмий олиб бораётган шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳолатларини аниқлаш.

 

Бу муҳим!  Департамент, уларнинг мулкдорлиги шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан ва фуқаролардан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шелуха ва шротга бўлган нархларнинг оширилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, танқислик ва уларга ажиотаж талабни сунъий вужудга келтириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

 

Бунда Департамент томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини олиб бориш, молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ҳамда бунда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмайди.

 

Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун зарур ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмаган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.