Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими мажбурий ижрони енгиллаштиради

14.03.2018

 

Президентнинг 13.03.2018 йилдаги «Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.  ЎзА унинг матнини иловаларсиз эълон қилди.

 

Тизим қуйидагиларга мўлжалланган:

  • қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда – Бюро) ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш;
  • давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш);
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўллаш.

 

Тизим 1.09.2018 йилга келиб ишга туширилиши мўлжалланган. Тизим орқали ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш бўйича ишлар, шу жумладан дастурий таъминотни яратиш, ўз ходимларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш Бюро ва ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.