Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Идоралараро тариф комиссияси қандай ишлайди

26.12.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисида низом тасдиқланди (3.12.2019 йилдаги 964-сон ВМҚ).

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) 2018 йил октябрь ойида ташкил этилган. Низом унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Комиссия қуйидаги товар ва хизматлар бўйича тартибга солинадиган тарифларни (устамаларни) кўриб чиқади ва тасдиқлайди:

  • ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган электр ва иссиқлик энергияси;
  • тақсимловчи ташкилотлар томонидан электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан ГКМ” МЧЖ томонидан республика ичида сотиладиган табиий газ, нефть ва газ конденсати;
  • қазиб чиқарувчи ва/ёки қайта ишловчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига маиший истеъмол учун етказиб беришга масъул ташкилотларга сотиладиган суюлтирилган газ;
  • комиссия шартномалари бўйича республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб беришга масъул ташкилотларнинг воситачилик ҳақи;
  • транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларининг табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлари (хизматлари).

 

Комиссия томонидан тартибга солинадиган тарифлар (устамалар) схемага асосан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • давлат бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
  • уй-жой коммунал хўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар манфаатлари ва ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар мувозанатини таъминловчи тариф сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
  • энергетика ва транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;
  • тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этишда иштирок этиш.

 

Комиссия таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссия фаолиятига Комиссия йиғилишини олиб борадиган раис бошчилик қилади. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва зарурат туғилганда, шу жумладан тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар мурожаат қилганда йиғилиш ўтказади. Киритилган материалларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилишга 30 кун берилади. Комиссия йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида ярми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Комиссия вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил қилиш ва уларга экспертларни жалб қилиши мумкин.

 

Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва йиғилишда иштирок этган аъзолари умумий сонининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Агарда овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

 

Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади. Комиссия аъзолари йиғилишда алмашиши мумкин эмас. Комиссия аъзолари алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга ва бундай фикр ёзма равишда баённомага илова қилиниши лозим.

 

Молия вазирлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади, у Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлайди. Комиссия йиғилиши материаллари ҳар бир Комиссия аъзосига йиғилишгача 5 кундан кам бўлмаган муддатда етказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.