Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Идоравий кўриқлаш хизмати ходимларининг энг кўп сони белгиланди

14.09.2023

Читать на русском языке

Миллий гвардия Қўмондонининг «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (11.09.2023 йилдан, рўйхат рақами 3456-сон).

 

Низом идоравий ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, шунингдек махсус юкларни қўриқлашда хизмат ўтайдиган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига татбиқ этилмайди. 

 

Низомга мувофиқ, постлар объектнинг қуйидаги ҳудудларида ташкил этилади: 

  • фуқаролар (транспортлар) учун мўлжалланган назорат-ўтказиш жойларида;
  • объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда;
  • объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида. 

 

Назорат-ўтказиш жойларида битта пост қуйидаги асосларга кўра ташкил этилади:

  • ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда объектнинг 400 тагача ходимлари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда;
  • ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда 20 тагача транспорт воситалари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда.

 

Объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда ҳар 500 метргача бўлган масофада битта пост ташкил этилади.

 

Объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида, шунингдек объектнинг кўриниши чекланган ҳудудларида (бурилиш ва нотекисликлар) битта пост ёки битта патруллик йўналиши ташкил этилади.

 

Бунда, патруллик йўналиши қуйидаги масофаларда ташкил этилади:

  • кундузи – 1000 метргача ва кечаси – 500 метргача;
  • қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланган объектларда кундузи – 2000 метргача ва кечаси – 1000 метргача;

 

Объектни қўриқлашда битта 24 соатлик пост учун 9 штат бирлик ажратилади.

 

Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мазкур лавозимлар штатлар рўйхатига киритилади:

  • отряд бошлиғи, унинг ўринбосари, моддий таъминот бўйича ёрдамчиси – штат бирликлари сони 76 бирликдан ошганда;
  • алоҳида команда ва отряд таркибидаги команда бошлиғи – ажратилган штат бирликлари сони 16 бирликдан 75 бирликкача бўлганда;
  • қоровул итлари инструктори – ҳар 7 бирлик кинолог штат лавозимига;
  • қоровул бошлиғи;
  • ажратилган штат бирликлари 16 бирликдан ошганда кейинчалик ҳар 25 бирлик учун;
  • гуруҳ бошлиғи – ажратилган штат бирликлари сони 6 бирликдан 15 бирликкача бўлганда;
  • рухсатномалар бюроси бошлиғи – 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси бўлганда;
  • кинолог – ҳар бир қоровул ити учун;
  • назоратчи ва ўқчи – қўриқлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.