Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари бошланди

14.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 10.04.2021 йилдаги «II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5070-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йилда Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага қуйидаги вазифалар топширилди:

  • Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Халқаро бахшичилик санъати фестивалини келгусида босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказиш чораларини кўриш.

 

Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида мавжуд бўлган ўзига хос ижро услублари асосида ижодий мактабларни «устоз-шогирд» анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида тадбирлар ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.