- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- ИИЧБ бошқармасининг 2 та минтақалараро давлат инспекцияси қайта ташкил этилди
ИИЧБ бошқармасининг 2 та минтақалараро давлат инспекцияси қайта ташкил этилди
25.08.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 633-сон қарори билан Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, фаолият кўрсатаётган 2 та минтақалараро давлат инспекцияси ажратилди (қуйидаги жадвалга қаранг). Янгидан ташкил этилган бўлинмалар қайта ташкил этилган минтақалараро давлат инспекцияларининг ўзига тегишли қисми юзасидан барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
|
Қайта ташкил этилган бўлинмалар |
Ташкил этилган бўлинмалар |
|
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси |
Андижон вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси |
|
Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси |
|
|
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекцияси |
Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси
|
|
Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий давлат инспекцияси |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.
Публикации по теме:
- Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди
- Туркум ижодий асарлар давлат буюртмаси асосида қандай яратилади
- “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди
- Давлат тили имкониятларидан самарали фойдаланишга қандай эришиш мумкин
- Маданий мерос соҳасида қандай давлат хизматлари кўрсатилади
- Фарғонада миллий чолғулар оркестри ва симфоник оркестр ташкил этилади




