Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ИИО қўриқлаш хизмати арзонлашади

07.07.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2017 йилдаги  421-сон “Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ИИВ фаолиятининг мол-мулкни ва объектларни қўриқлаш самарадорлигини ошириш соҳасидаги 6 муҳим йўналишлари белгиланди:

 

биринчи - давлат объектларининг, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларнинг, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

 

иккинчи - қўриқлаш турларини кенгайтириш, қўриқлаш хизмати фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш орқали кўрсатилаётган қўриқлаш ва бошқа хизматларнинг ҳаммабоплигини таъминлаш;

 

учинчи - қўриқланаётган объектлар, шунингдек идоравий қўриқлаш объектларига рухсат бериш режимини, объект ички режимини таъминлаш ва мувофиқлаштиришинг таъсирчан тизимини жорий этиш;

 

тўртинчи - қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси механизмини такомиллаштириш, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш орқали жиноятларни бартараф этиш;

 

бешинчи - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек бюджет ташкилотлари объектлари қўриқланишини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чораларни амалга ошириш, идоравий қўриқлашни мувофиқлаштириш ва назорат текширувидан ўтказиш;

 

олтинчи - қўриқланаётган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация ва қўриқлаш технологияларини жорий этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш хизматлари кўрсатиш, ушбу йўналишда ягона техник сиёсатни амалга ошириш.

 

Бу муҳим! 1.09.2017 йилгача ички ишлар органлари қўриқлаш хизматларининг тарифлари  арзонлашади.

 

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати ҳақидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг ташкилий тузилмаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг тузилмаси;
  • ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари алоҳида батальон (отряд)ларнинг намунавий тузилмаси.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Самир Латипов.

 

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.