Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

ИИВ болалар боғчалари идора тасарруфида қолдирилди

18.09.2019

Читать на русском языке

 

Улар учун истисно қилинди. Болалар боғчаларининг фаолият юритиш тартиби ва ички ишлар вазирининг ҳуқуқлари белгиланди (13.09.2019 йилдаги 769-сон ВМҚга қаранг).

 

ИИВ тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари унинг идоравий бўйсунувида қолдирилди. Улар Мактабгача таълим вазирлигининг (МТВ) давлат мактабгача таълим муассасалари тизимига киритилди, вазирлик таълим-тарбия жараёнини мувофиқлаштиради ва методик бошқаради.

 

Идоравий болалар боғчалари раҳбарлари МТВ билан келишилган ҳолда ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ходимларга давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар қўлланилади. Муассасаларни сақлаш харажатлари ИИВга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

2019 йил 1 октябрдан умумий ўринлар сонининг 80%и ИИО ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун ажратилади, 20%и маъмурий регламентга мувофиқ жамланади. Квота ИИВ эҳтиёжидан келиб чиқиб, МТВ билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

 

Ички ишлар вазирига идоравий болалар боғчалари фаолияти борасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди:

  • ходимларга, қонун ҳужжатларида белгиланган қўшимча ҳақ ва тўловлардан қатъи назар, рағбатлантирувчи устамалар белгилаш;
  • мутахассис-психологларни, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш;
  • реконструкция қилиш, таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш, моддий-техник таъминлашни амалга ошириш;
  • эҳтиёжлардан келиб чиқиб, кейинчалик давлат мактабгача таълим муассасалари тизимига киритиш ҳамда бюджет ҳисобидан таъминланишга ўтказишни назарда тутган ҳолда, янги болалар боғчаларини қуриш ва жиҳозлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди. 

Олег Заманов.