Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

ИИВда кенг кўламли ўзгаришлар рўй беради

12.04.2017

 

Президентнинг 10.04.2017 йилдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда эълон қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари бугунги кундаги ИИО фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва муаммолардан келиб чиққан ҳолда ИИО тизимини ислоҳ қилиш йўналишини белгилади.

 

Вакиллик органларига – ҳисобот

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб тегишли даражадаги вакиллик органлари ИИО раҳбариятининг ҳисоботларини эшитади:

  • Олий Мажлис Сенати – Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи (бир йилда 2 марта);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари –  тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларининг ҳисоботлари (ҳар чоракда);
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари – ҳар чоракда туман (шаҳар) ИИБ (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиқларининг ҳисоботлари.

 

Эшититувлар чоғида зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва ишлар натижаси танқидий муҳокама қилинади, тегишли ИИО фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилади, шунингдек эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилинади.

 

ИИО тузилмасида ўзгаришлар рўй берди


 

Негизида                                                                           Тузилади

 

 

 

 

Қайта тузилади (чап устунда – қайта ташкил этилган бўлинмалар, ўнг устунда – ташкил этилган бўлинмалар)

 

 

 

Шунингдек, тузилмага ТИИБ (ШИИБ) бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси) бошлиғи лавозими жорий этилди ва у профилактика инспекторлари ишини, авваламбор, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади.

 

Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди

 

У қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига олган:

  • ИИО фаолиятини такомиллаштириш, вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал ўзгаришлар;
  • ИИОнинг фаолиятини очиқ ва ошкора, шунингдек фуқароларнинг уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш;
  • кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
  • фаолиятга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • ИИОнинг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада яхшилаш.

 

Қабул қилинган дастурни амалга ошириш билан унда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги остида Махсус комиссия шуғулланади.

 

Бу муҳим! 2025 йилнинг 1 январига қадар мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва Дастур тадбирларини амалга ошириш учун Ҳукумат томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, техника, алоқа тизими ва воситалари, дастурий таъминот маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техник восита ва ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувлари учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,  экспертимиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_