Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

ИИВнинг янги мактаб-интернатига 80% ҳарбий хизматчи ходимларнинг фарзандлари қабул қилинади

26.06.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 йилдаги 459-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Қарор билан ИИВ ҳузуридаги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернат негизида ИИВнинг Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этиладиган бўлди.

 

Янги муассасанинг вазифалари:

  • ички ишлар органларининг, биринчи навбатда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган,  шунингдек хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида ногиронликка учраган ёки вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига таълим-тарбия бериш;
  • ўқувчиларни сифатли ўқитишни ташкил этиш, уларнинг ИИВ академик лицейлари ва ҳарбий академик лицейларда ўқишни давом эттиришлари учун зарур чуқурлаштирилган назарий ва касбий билим бериш;
  • таълим жараёнига миллий қадриятлар, тарихда аждодларимиз кўрсатган жасорат ва бугунги кундаги Қуролли Кучларнинг қаҳрамонлик анъаналари асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этишдан иборат.

 

Мактаб-интернатга қабул қилиш квоталари

 

Муассасада ўқиш учун мактабнинг 4-синфини тамомлаган ўғил болалар танлов асосида қабул қилинади. Мактаб-интернатга ҳар йили 50 нафар ўқувчи қабул қилинади. Уларнинг:

  • 80%и – ҳарбий хизматчи ходимлар;
  • 20%и – бошқа фуқаролар фарзандларидан иборат бўлади.

 

Бу - муҳим! ИИВ ва Молия вазирлиги мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қабул квотасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.

 

Ўқишга танловсиз қабул қилинадиганлар:

  • жамоат тартибини сақлаш;
  • жанговар ҳаракатлар;
  • террорчиликка қарши операциялар ўтказиш;
  • фавқулодда ҳолат тартибини ҳуқуқий таъминлаш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда иштирок этган вақтда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ходимларнинг фарзандлари.

 

Мактаб ўқувчилари 5-синфдан 9-синфгача белгиланган умумтаълим дастурлари асосида, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўқиш ва яшаш учун зарур шарт-шароитлар, тиббий хизмат билан бепул таъминланган ҳолда доимий яшаб таълим оладилар.

 

Унинг битирувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва имтиёзлар асосида ИИВнинг академик лицейларига ўқишга қабул қилинади.

 

Бу - муҳим! ИИВнинг академик лицейларига ўқишга кириш бўйича белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки уларда ўқишни давом этгириш истагини билдирмаган битирувчилар доимий яшаш манзилида жойлашган мактабларнинг 10-синфларида ўқишни давом эттириши ёки бошқа лицейларга ўқишга кириши мумкин.

 

Мактаб-интернат Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, М. Шайхзода кўчаси, 64-уй манзилида жойлашган ИИВнинг 1-сон Тошкент академик лицейи биносига жойлаштирилади. Ушбу  академик лицейга Мирзо Улуғбек туманидаги политехника касб-ҳунар коллежининг бино, иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади. Бунда Мирзо Улуғбек тумани политехника касб-ҳунар коллежига ўтган йили қабул қилинган ўқувчилар шу бинода ўқишни тамомлайдилар ва уларга дипломлар белгиланган тартибда берилади.

 

Мазкур мактаб очилиши муносабати билан ИИВга тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидаги вазифаларни бажариш топширилди:

  • мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш;
  • ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
  • ўқувчиларни қабул қилиш ва ҳужжатларини расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ўқишини кўчириш қоидаларини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлаш;
  • ўқувчиларни озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар ва бошқа зарур буюмлар билан таъминлаш.

 

Мактаб-интернатни сақлаш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.

 

Фозила Ашурова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах