Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ижтимоий аҳамиятли маҳсулотлар импорти учун имтиёзлар узайтирилди

05.12.2017

 

Президентнинг 30.11.2017 йилдаги ПҚ–3418-сон 2017-2018 йиллар қиш-баҳор даврида аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. 

 

Ҳужжат билан Президентнинг 23.06.2017 йилдаги ПҚ–3082-сон қарорида кўрсатилган божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати узайтирилди. Шу тариқа, 2019 йилнинг 1 январига қадар тасдиқланган рўйхатлар бўйича Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (Жамғарма) маблағлари ҳисобига импорт қилинадиган ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилади. Дастлаб имтиёз 2018 йилнинг 1 апрелигача жорий қилинган эди.

 

Маълумот учун: Божхона кодексининг (БК) 289-моддасига биноан  божхона тўловлари деганда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи,акциз солиғи божхона йиғимлари тушунилади. Божхона йиғимлари – мазкур қарор доирасида ундириладиган бож тўловларининг ягона тури бўлиб, божхона органлари томонидан БКнинг 291-моддасида кўрсатилган ҳаракатлар ва таомиллар бажарилганлиги учун тўланади. Божхона йиғимлари ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармаси кўринишида Молия вазирлигининг 400 млрд сўм миқдоридаги бошланғич бадали ҳисобига ташкил этилган. Жамғарманинг маблағлари ички бозордаги озиқ-овқат товарларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади. Биринчи навбатда, бу гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек, бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига дахл қилади.

 

Жамғарманинг маблағлари Молия вазирлиги томонидан қайтариш асосида фоизсиз қарз кўринишида тайёрловчи ташкилотларга ажратилади, уларнинг рўйхати  Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси томонидан тасдиқланади (Республика комиссияси таркиби – бу ерда). Ажратилган маблағларга етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга (контрактларга) мувофиқ ҳажмларда озиқ-овқат товарлари харид қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 1.12.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег Заманов,

экспертимиз.