Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ижтимоий дорихоналар тармоғи ва Интернетда махсус портал пайдо бўлади

15.02.2018

Президентнинг Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори имзоланди. Унинг матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Арзон дорилар – ижтимоий дорихоналарда

 

Бундай дорихоналар туман тиббиёт бирлашмалари, кўп тармоқли, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, шунингдек, қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилади. Уларнинг жойлашувини Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳларнинг  таклифлари асосида 1.04.2018 йилгача тасдиқлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Давлат дастурида 2 мингта арзон нархдаги шундай дорихоналар очилиши белгиланган. Уларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида махсус ҳимоя белгилари билан таъминланади (масалан, улар бошқа дорихона муассасаларида сотилмаслиги учун- таҳр.).

 

Интернет портал ва мобиль иловалар

 

2018 йил охирига қадар қуйидаги имкониятларни берадиган Интернет тармоғида портал, шунингдек мобиль иловалар яратилади:

  • асосий ахборот индикатори сифатида лицензия мавжудлигини акс эттирган ҳолда дорихоналарнинг жойлашувини аниқлаш;
  • дори воситалари ва тиббий буюмларни, зарур ҳолларда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб беришни таъминлаган ҳолда реал вақт режимида сотиб олиш.

 

Тиббиёт муассасаларида дори воситаларини электрон ҳисобга олиш

 

2018 йил 1 майга қадар муддатда мамлакатда дори воситалари ва тиббий буюмларни махсус маркировкалаш тизимини жорий этиш мумкинлиги масаласи ўрганилади. У ҳисобга олиш ва ҳисобот жараёнини, шунингдек, улар ҳақидаги зарур ахборотни тақдим қилган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация қилишни автоматлаштиради.

 

2018 йил 1 апрелга қадар муддатда эса Вазирлар Маҳкамасига давлат тиббиёт муассасалари ва ижтимоий дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳисобини олиб боришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича таклифлар киритилади. У бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишини тезкор аниқлаш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш имконини беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах