Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Трансфертное ценообразование в Узбекистане: сделки, которые вызовут вопросы налоговиков Что меняет Указ №УП-176 в вопросах поддержки бизнеса, добровольной ликвидации и налоговых проверок Какие выплаты за неотработанное время включать в доходы в виде оплаты труда - Buxgalter Pro

Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди

02.10.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2025 йилдаги 610-сон қарори билан Кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга асосан айрим турдаги товарлар (хизматлар) ижтимоий карта орқали харид қилинганда солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилади.

 

Солиқ қўмитаси ижтимоий картадан тўловлар амалга оширилган кунда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланган солиқ суммаси бўйича буюртмани Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртмани олган кунда маблағларни Ғазначилик хизмати қўмитасига тўланган солиқ суммасини Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига қайтариш учун ўтказади.

 

Солиқ қўмитаси бир иш куни мобайнида ҚҚС суммасини қайтариш тасдиқланган жисмоний шахсларнинг реестрини ваколатли банкка тақдим этади.

 

Ваколатли банк бир иш куни мобайнида пул маблағларини солиқ суммасини қайтариш тасдиқланган жисмоний шахсларнинг ижтимоий карталарига ўтказади.

 

Вақтинчалик низом 2025 йил 1 октябрдан бошлаб тажриба-синов тартибида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 30.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова