Вазирлар Маҳкамасининг 16.12.2022 йилдаги “2022-2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.
Ихтисослаштирилган мактабгача ва ўрта таълим ташкилотлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш бўйича манзилли дастурнинг асосий параметрлари тасдиқланди. Уларда 142 та ижтимоий объектлар учун 150 млрд сўм ажратилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, 2023 йилда умумий қуввати 3 минг ўринли 14 та тиббий-ижтимоий муассасалар (реабилитация ва протезлаш марказлари ва санаторийлар) таъмирланади.
2023-2024 йилларда 7 та болалар уйида жами 7,1 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2022 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.