Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Ижтимоий соҳа лойиҳалари ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлди

17.11.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.11.2023 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-195-сон Фармон имзоланди. 

 

Ҳужжат билан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмани 2028 йил 1 январга қадар ҚҚСдан озод қилиш назарда тутилмоқда. 

 

Имтиёз ижтимоий соҳани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.