Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что делать со скидкой при возврате товара Как оформить сверхурочную работу Введут ли в Узбекистане разные ставки НДС? Почему налоговые органы могут пересчитать авансовые платежиГНК разъяснил, как формировать прочие доходы в отчете по налогу с оборота Утверждено новое положение о выпуске и обращении банковских карт

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди

04.01.2021

Читать на русском языке

2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3 йилга (2021–2023 й.) мўлжалланган. Дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари Президентнинг 28.12.2020 йилдаги ПҚ-4936-сон қарорида назарда тутилган.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ишга тушириш ҳамда янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ва 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар (объектлар)нинг манзилли рўйхатлари ва мақсадли мўлжаллар, шу жумладан:

а) қуйидагиларни 2021 йилда қуриш ва реконструкция қилиш манзилли рўйхатлари:

  • маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектлар;
  • мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш;
  • ирригация объектлари;
  • мелиорация объектлари;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва мудофаа объектлари;

б) қуйидагиларни 2021 йилда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатлари:

  • олий таълим муассасалари;
  • умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни, шунингдек 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • соғлиқни сақлаш объектларини, шунингдек 2022-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • жисмоний тарбия ва спорт объектлари;
  • маданият ва санъат объектлари;

в) 2021 йилда илм-фан ва инновация объектларини ривожлантириш манзилли рўйхати;

г) 2021 йилда иссиқлик таъминоти тизими объектларини барпо этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш манзилли рўйхати;

д) 2021 йилда темир йўл транспорти ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш манзилли рўйхати;

е) 2021 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш манзилли рўйхати.

 

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига Дастурнинг асосий параметрлари, мақсадли кўрсаткичлари ва манзилли рўйхатлари белгиланган муддатларда тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш ҳамда самарали сарфлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилади.

 

Дастурга киритилган ҳудудий лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларига асосан капитал қўйилмалар лимитлари етишмаган тақдирда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қопланади. 

 

2021 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

  • молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаса;
  • белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз (ишчи лойиҳа, ишчи ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатларисиз) ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;
  • пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни танлов (тендер) ўтказмасдан танлаб олиш, агар «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.