Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли оформлять ЭСФ при продаже доли в УФ Как неработающие, самозанятые и ИП могут получать пособия по беременности и родам с 1 января 2026 года Как учитывать рекламные акции

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари пул мукофоти оладилар

21.04.2021

Читать на русском языке

Читать на русском языке

20 апрель куни Президент томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши муносабати билан моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

 

Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига пул мукофотининг тантанали топширилишини таъминлаш топширилди.

 

Наргиза Воҳидова.