Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как определить себестоимость ТМЗ при приобретении за иностранную валюту Помощь махалле: налоговые последствия Как отразить нулевой товарооборот в квартальном отчете после перехода на НДС ЦБ разъяснил, как не потерять деньги с личной карточки

Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

03.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 1.04.2021 йилдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Инновацион ривожланиш вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик) асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • устувор соҳа ва тармоқларни илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш;
  • ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш;
  • илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;
  • ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни кенг жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш;
  • инновацион ишланмалар асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг молиявий, иқтисодий ва техник экспертизасини ўтказиш ва интеллектуал мулк объектларини татбиқ этиш учун зарур шароитларни таъминлаш;
  • янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш, интеллектуал мулк қатнашадиган янги ташкилотларни шакллантириш ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароит яратиш;
  • илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Шунингдек қуйидагилар Вазирликнинг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • биотехнологияларни ривожлантириш соҳасида биофармацевтик маҳсулотлар, рекомбинант ва ДНК вакциналар, биотиббиёт ташхислаш технологиялари ҳамда ҳудудлар хусусиятидан келиб чиқиб ген ва ҳужайра муҳандислигига асосланган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги биотехнологик навларини яратиш;
  • тупроқ ресурслари ҳолатини комплекс мониторинг қилиш тизими ҳамда ресурс тежамкор суғориш ва ўғитлантириш агротехнологияларини яратиш, бунда ҳудудларда мобиль лабораториялар тармоғини ташкил этиб, тупроқдаги мавжуд фойдали ва зарарли моддаларни аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш;
  • йўл транспорт инфратузилмаси, таълим ва суд тизимида «ақлли» инновацион технологияларни яратиш;
  • қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида муқобил ва экологик тоза энергия манбаи – «яшил» водородни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қўллаш бўйича инновацион технологияларни яратиш;
  • генетика усулларини қўллаш орқали чорва зотларининг генофондини кўпайтириш ва гўшт маҳсулдорлигини ошириш, ем-озуқа базасини кенгайтириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш;
  • қайта ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қишлоқ хўжалиги техникасининг инновацион конструкцияларини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини яратиш.

 

Ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари (кейинги ўринларда – ҳудудий бошқармалар) ташкил этилади. Вазирликка юклатилган асосий вазифалар ва функцияларнинг ҳудудлардаги ижроси ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.

 

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармасини ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) этиб қайта ташкил этилади.

 

Барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларда амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифаси юклатилади. Уларнинг базавий лавозим маошига ҳар ойда 30 фоиз миқдорида устама тўланади.

 

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратида ҳокимликнинг умумий штат бирликлари чекланган сони доирасида туман ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.

 

Чуст туманида янги ҳудудий инновацион инфратузилмалар яратиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида «Яшнобод» инновация технопарки резидентларини экстерриториал тамойил асосида Чуст тумани ҳудудида жойлаштиришга рухсат этилади.

 

Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизимини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

 

Ҳужжат 2.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.


  Эльмира Сиразиева.