Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиб-таомили соддалаштирилди

31.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2023 йилдаги 563-сон қарори билан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 2024 йил 28 январдан бошлаб кучга киради.

 

Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларини белгилаш;
  • норезидентларга тегишли мобиль қурилмалар IMEI-кодларининг кулранг рўйхатда бўлиш муддатини 30 календарь кунидан 60 календарь кунига узайтириш;
  • сайт ва мобиль иловалар орқали IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартибини жорий этиш;
  • импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобиль қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви тизимини такомиллаштириш.

 

Амалдаги тартибга мувофиқ (22.06.2018 йилдаги 463-сон ВМҚ) маиший техника, телефонлар ва бошқа товарлар учун уларнинг умумий қийматига боғлиқ ҳолда божсиз олиб кириш нормалари белгиланган. Бунда жисмоний шахслар ҳар олти ойда фақат битта телефон аппаратини божсиз олиб киришлари мумкин. 2024 йил 28 январдан бошлаб чегарани ҳар бир кесиб ўтишда 2 тадан телефон аппарати, шу жумладан, мобиль алоқа модулига эга бўлган мобиль телефонлар ва қурилмаларни олиб киришга рухсат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.01.2024 йилдан кучга киради.


Лола Абдуазимова