Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Облагается ли НДС экспорт товаров на безвозмездной основе План главбуха на октябрь 2021 года Как учитывать передачу права на использование нематериальных активов Почему сервис «Проверить мой статус» показывает разный результат. И что с этим делать

Имконияти чекланган шахслар қандай қўллаб-қувватланади

02.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (01.07.2021 йилдаги 411-сон қарор).

 

Ҳужжат Президентнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўгрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш сертификат асосида амалга оширилади. Бунда фуқаролар кўрсатилган буюмларни ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан сотиб олишлари мумкин.

 

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йил учун муҳтож шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар)нинг рўйхатини шакллантириш орқали уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
  • муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштириш учун педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаларини бериш тартиби;
  • муҳтож шахсларга тасдиқланган рўйхатга киритилган протез- ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини такдим этувчи сертификат бериш тартиби;
  • воситаларини етказиб бериш, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби;
  • муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни молиялаштириш тартиби.

 

Белгиланишича, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Молия вазирлигининг ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.