Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги со стоимости путевок в детский лагерь Как вести воинский учет сотрудников Как применить льготу по НДС на мясо, рыбу и картофель Как распределить цену сделки на обязательства по договору Как получить бесплатные консультации по МСФО

Имом Мотуридий маркази ташкил этилади

13.08.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 11.08.2020 йилдаги қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

 

Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш;
  • ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг афкор оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;
  • Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;
  • мамлакатда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларнинг аcл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
  • исломий илмлар, хусусан, калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, симпозиум, кўргазма, илмий маъруза, семинар-тренинг ва танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
  • тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва ОАВ, хусусан, Интернет тармоғида эълон қилишни ташкил қилиш;
  • ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш;
  • “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш учун тавсия этиш.

 

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қуйидагилар:

  • Марказнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби;
  • 2020-2024 йилларда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилади. Номзодлар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти билан боғлиқ изланишларни амалга оширувчи хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар орасидан саралаб олинади. Стипендия совриндорларининг Ўзбекистондаги илмий изланишлари халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобига молиялаштирилади.

 

Марказнинг илмий ходимлари ва мутахассисларига ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ 3 карра тариф коэффициенти ва базавий лавозим маоши ўрнатилади.

 

Эльмира Сиразиева.