Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Импорт металлургия хом ашёси божхона тўловларидан озод этилди

22.12.2017

 

Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ-3438-сон 2018 йилда темир-терсак тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

 

Биринчидан, келгуси йилдан бошлаб «Ўзбекистон металлургия комбинати»  АЖда ишлаб чиқариладиган қора металлар прокати фақат биржа савдолари орқали ажратилади (етказиб берилади). Энди бу илгари тўғридан-тўғри шартномаларга асосан ва белгиланган нархларда етказиб берилиши кўзда тутилган объектларга ҳам тааллуқли.

 

Биржа орқали сотилмаган маҳсулот ҳажми бир ой мобайнида такроран савдоларга қўйилади ва фақат шундан кейин тўғридан-тўғри шартномалар орқали экспортга сотилиши мумкин.

 

Иккинчидан, ҳокимликларга таълим ва тиббиёт муассасалари учун темир-терсак тайёрлаш ва топшириш бўйича топшириқларни белгилаш тақиқланди.

 

Учинчидан, банкротлик, тугатиш, реконструкция ва модернизация қилиш чоғида ҳисобдан чиқариладиган жисмонан ва маънан эскирган асбоб-ускуналар ва металл конструкциялар темир-терсак ва чиқиндилар тарзида албатта «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖга эркин (келишилган) нархда топширилиши шарт.

 

Тўртинчидан, темир-терсак топширувчилар билан ҳисоб-китоб қилишни тайёрловчининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот билан амалга оширишга энди йўл қўйилмайди. Илгари бундай имконият Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартибида тўғридан-тўғри кўзда тутилган эди.

 

Бешинчидан, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикамизга олиб келинадиган металлургия хом ашёси (ТИФ ТН кодлари 2619, 7203, 7204, 7207) 1.01.2019 йилгача  божхона тўловларидан озод этилди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва  19.12.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Олег Заманов,

экспертимиз.