Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПлатит ли налоги на услуги нерезидента узбекское предприятие – посредник, плательщик налога с оборота Как оформить возврат товара, проданного в розницу Как определить место реализации товаров и услуг Как оформлять дистанционных работников и работать с ними (часть 1)

Импорт қилинадиган товарларга тариф квоталари жорий қилинади

04.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2021 йилдаги 728-сон қарори билан Импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 21.08.2020 йилдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4812-сон қарорига мувофи қабул қилинган.

 

Низомга мувофиқ тариф квотаси – айрим турдаги товарларни божхона ҳудудига олиб киришнинг муайян даври мобайнида белгиланган миқдорда импорт қилинадиган товарларга нисбатан импорт божхона божларидан кам ставкалардан фойдаланишни назарда тутувчи тартибга солиш чора-тадбирлари, белгиланган миқдордан кўп ҳолатларда импорт божхона божларининг амалдаги ставкалари қўлланилиши.

 

Келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квотаси ҳажми, амал қилиш муддати ва импорт божхона божи ставкаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Тариф квоталари ҳажмлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарорига мувофиқ импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда истеъмол ҳажмларини, ишлаб чиқариш қувватларини ва ички бозор нархларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда тариф квоталарини жорий қилиш бўйича бир йилда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

 

Хўжалик юритувчи субъект тариф квоталарини қўллаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

 

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. 

 

Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган таклифлар асосида тариф квоталари ҳажмларини белгилаш ёки белгиламаслик, уларнинг муддатлари ва бож ставкаси тўғрисида якуний хулосани қабул қилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида ОАВда ва ўзининг расмий сайтида берилган эълонга мувофиқ тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича 10 иш кунида резидентлардан аризалар қабул қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.03.2022 йилдан кучга киради.


Наргиза Воҳидова.