Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Импорт совутиш ускуналари акциз солиғидан озод қилинди

02.08.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкаларига (29.07.2019 йилдаги ПҚ-4406-сон қарорга қаранг) тегишли тузатишлар киритилди.  

 

Умумий рўйхатдан иккита позиция чиқариб ташланди:

 

  • совутиш ёки музлатиш ва бошқа ускуналар, пиво тайёрлаш саноати учун мўлжалланганлардан ташқари (ТИФ ТН коди – 8418 69 000 9);

 

  •  двигателли вентиляторлар ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш учун приборлар билан жиҳозланган, совутиш ускунаси ва совутиш/иситиш циклига ўтиш учун клапан (реверсив иссиқлик насослари) ўрнатилган ҳаво ҳароратини бир хилда сақлаш учун қурилмалар, махсус ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимни сақлаш учун ҳарорат ва намлик автоматик бошқариладиган саноат кондиционерлари (ТИФ ТН коди – 8415 81 001 0).

 

Бинобарин, энди кўрсатилган ускуналарни импорт қилишда акциз солиғи тўланмайди. Жорий йилнинг 1 январидан улар бўйича ставка божхона қийматининг 10%ини ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум