Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Имтиёз ва преференциялар бериш тартиби ўзгарди

01.06.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 31.05.2018 йилдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Имтиёзлар – фақат қонун ёки Президент ҳужжати билан

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилади. Улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда аниқ ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларга эришишни таъминлаши зарур. Давлатимиз раҳбари 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинчалик имтиёзларни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши мумкин, Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ берилади. Бу ҳақда ҳам Президент ҳужжати чиқарилади.

 

Божхона имтиёзлари бўйича – янги тартиб

 

Имтиёзлар беришга, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини тасдиқлашга доир ҳукумат ва идоравий қарорларни қабул қилиш бекор қилинади.

 

Энди бундай рўйхатлар ва уларга тузатишлар, имтиёзлар бериш тўғрисида қонун ёки Президентнинг ҳужжати мавжуд бўлган тақдирдагина, имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади. Шакллантирилган рўйхатлар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан текширилади. Унинг ижобий хулосаси рўйхатдаги товарларни божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилиш ҳуқуқини беради.

 

Имтиёзлар беришни назарда тутадиган НҲҲ лойиҳалари – экспертиза учун ЛБМАга


Имтиёзлар беришни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ЛБМАда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши шарт. Лойиҳаларга сўралаётган имтиёзлар бўйича асослантириш ва тегишли ҳисоб-китоблар мажбурий тартибда илова қилинади, уларда лойиҳанинг мақсади, амалга ошириш муддати, киритилаётган инвестиция ва экспорт ҳажми, янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари сони, яратилаётган ёки жорий этилаётган инновацион маҳсулот, технологик янгиликлар, прогрессив илмий изланишларнинг аниқ натижалари, ишлаб чиқариш, ишлар (хизматлар, солиқ тушумлари, имтиёзларнинг ҳисобланган суммаси ва бошқалар) ҳажмининг ўсиши кўрсатилади.

 

Тақдим этилган маълумотлар, жумладан:

  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан истиқболли ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, имтиёз ва преференцияларнинг алоҳида тармоқлар, фаолият соҳалари ва ҳудудларга таъсирини;
  • берилаётган имтиёз ва преференцияларнинг бюджет ва жамият учун самарадорлигини;
  • уларнинг рақобат муҳитига ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

Имтиёзларнинг самарадорлигини, имтиёзлар суммасининг кутилаётган натижаларга ва қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлигини, берилган имтиёзларнинг мамлакатимиздаги, айрим тармоқ ва минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳамда рақобат муҳитига таъсири даражаси мониторинг қилинади ва баҳоланади.

 

Бу – муҳим! ЛБМА берилган имтиёзларни муддатидан олдин тугатиш юзасидан Президент девонига асослантирилган таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_