Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Имтиёзли маблағлардан ўз муддатида фойдаланмадингизми – қайтаринг

25.10.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида солиқ имтиёзлари ҳисобига бўшаган, фойдаланилмаган маблағларни бюджетга қайтариш тартибига тузатиш киритишни таклиф қиладиган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Бугунги кунда солиқ имтиёзлари қўлланганда бўшаган, мақсадли фойдаланиш шарти билан тақдим қилинган маблағлар фақат қонунчилик билан белгиланган мақсадлар учун сарфланиши мумкин. Бундай маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, улар пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади (СКнинг 30-моддаси 4-қисми).

 

Амалиётда имтиёзли солиқ тўловчиларда имтиёз берилган даврда тўлиқ ҳажмда белгиланган мақсадда фойдаланилмаган маблағлар қолдиқларини нима қилиш керак, деган савол туғилади.

 

СКнинг 30-моддасига киритилиши таклиф этилаётган қўшимчалар имтиёз муддати тугаганидан сўнг улардан фойдаланиш тартиби ва муддатларига аниқлик киритади. Агар мазкур қўшимчалар қабул қилинадиган бўлса, солиқ тўловчилар қолдиқлардан бир йил давомида белгиланган мақсадларда фойдаланишлари мумкин бўлади. Агар бу муддат тугагандан кейин ҳам улардан тўлиқ фойдаланилмаса, қолган маблағлар бюджетга ундириб олинади.

 

Лойиҳа муҳокама жараёнида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, 
экспертимиз