Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как сформировать и учесть резерв на гарантийный ремонт и обслуживание Памятка: на что бухгалтеру обратить внимание при смене адреса предприятия В каких случаях прекращается право аренды земельного участка Как сервис «Узнайте своих контрагентов» вредит добропорядочным налогоплательщикам Министерство финансов и ГНК услышали бухгалтеров и готовят необходимые меры

Имтиёзли шахсларни қабул қилувчи хусусий клиникада нималар бўлиши керак

25.11.2021

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талаблар тасдиқланди (рўйхат рақами 3332, 18.11.2021 й.).

 

Талаблар Президентнинг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун:

  • тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга (рўйхат рақами 2905, 28.07.2017 й.) мувофиқ стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун белгиланган тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланган бўлиши;
  • стерилизация, клиник лаборатория, интенсив терапия бўлимларининг мавжуд бўлиши;
  • ихтисослик (ихтисосликлар) доирасида амбулатор-поликлиника хизматининг мавжудлиги;

б) маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун мазкур талабларнинг "а" кичик бандида назарда тутилган талаблар билан биргаликда, қўшимча равишда қуйидагилар:

  • анестезиология ва реаниматология бўлимининг мавжуд бўлиши;
  • камида иккита операция бўлимларининг мавжуд бўлиши;
  • операция қилувчи шифокорларда камида биринчи малакавий тоифанинг мавжуд бўлиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.