Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли НДС услуга оплаты консульского сбора за клиента Что изменится с принятием нового постановления по МСФО Как оформить продажу доли ООО новому участнику Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июль 2024 года

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилмоқда

13.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 08.02.2024 йилдаги “Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-65-сон қарор имзоланди.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади.

 

2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Компания мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.

 

Компанияга:

  • объектлар учун зарур бўлган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчилар таклифлари ўртача биржа нархларидан 20 фоиз арзон бўлган тақдирда, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, энг яхши таклифлар орасидан танлаб олиш орқали товарларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
  • асосланган ҳисоб-китобларга кўра объектлар учун зарур бўлган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва конструкцияларни харид қилиш (етказиб бериш) учун олдиндан 30 фоиз бўнак ажратиш;
  • ҳудудларда зарур инфратузилмага эга омборхоналар ташкил этиш учун тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри ижара шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилади.

 

Шунингдек, Чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда, унга мувофиқ бошқалар қатори:

  • жорий йилнинг 20 февралига қадар Компаниянинг раҳбарлик лавозимларига номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилиши керак;
  • 2024 йилнинг апрель  ойига қадар объектларда техник назоратни олиб боришга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар (техник назоратчилар) жалб қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев