Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Инновацион ривожланиш вазирлигининг вазифалари белгиланди

30.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 йилдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 545-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • узоқ муддатли сценарийлар асосида устувор соҳа ва тармоқларга илм- фан ютуқларини татбиқ этиш ва мамлакатнинг инновацион ривожлантиришнинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларни шакллантириш;
  • илмий фаолиятга оид давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
  • илмий даражали кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;
  • ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда инвестицияларни жалб этиш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва венчурга асосланган молиялаштиришни ривожлантириш.

 

Қарор билан қуйидагиларни белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • Вазирликнинг мақоми ва тузилмаси;
  • Вазирлик ва унинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;
  • Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, вазир ўринбосарининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
  • Вазирлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.

 

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг бирига инновацияларни жорий этиш бўйича қўшимча вазифаларни бажариш юклатилди. Уларнинг тузилмасида бир ой муддатда инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинма ташкил этиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах