Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонун кучга кирди

12.05.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.05.2022 йилдаги «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги ЎРҚ-768-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатда трансплантация ўтказишнинг мақсад ва шартлари, унинг объектлари, донорлар доираси (тирик ва ўлик), донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари, аъзолар ва тўқималарни олиш шартлари белгиланган.

 

Қонуннинг амал қилиши инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг (тухум ҳужайраси, сперма, тухумдонлар, моякларнинг ёки эмбрионларнинг) трансплантациясига, аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Қонунда Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ваколатлари белгиланган.

 

Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ва уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Инсон аъзолари ва тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

 

Қонунда тирик донор ва реципиентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Инсон аъзолари ва тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах