Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади

13.09.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 10.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6312-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Олий Мажлис палаталарининг Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимларини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Қуйидагилар Омбудсман минтақавий вакилларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш;
  • фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш;
  • ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқишни ташкил қилиш;
  • ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;
  • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ОАВ вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш.

 

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир. Улар ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши аҳволи бўйича тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳар йили маъруза тақдим қилади.

 

Шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах