Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми қандай ўтказилади

13.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 9.10.2020 йилдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси ва инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”  641-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармонини ижро этиш доирасида ишлаб чиқилган.

 

2020 йилдан бошлаб доимий асосда ташкилий жиҳатдан юқори савияда ҳар икки йилда йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш назарда тутилмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, шунингдек Самарқанд вилояти ҳокимлиги форумнинг ташкилотчилари бўлади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси. Ҳужжат форумнинг мақсади ва вазифаларини, ташкил этиш ва ўтказиш масалаларини, дастурни ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини назарда тутади.
  • Самарқанд форумини ўтказиш регламенти. У ташкилий қўмита ишининг батафсил қоидаларини белгилайди, форумнинг иштирокчиларининг рўйхати ва унда иштирок этиш шаклларини ўз ичига олган.
  • форумни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби.

 

Қуйидагилар Самарқанд форумининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш;
  • Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришилган ютуқлари ва ташаббусларини муҳокама қилиш, мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш;
  • халқаро ҳамжамиятнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилишида саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.