Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как превратить частное предприятие в общество с ограниченной ответственностью – читать на buxgalter.uz Номенклатура товаров: «колбаса» или «kolbasa»? – читать на buxgalter.uzКакой метод списания ТМЗ выгоднее – читать на buxgalter.uzЗачем плательщиков общеустановленных налогов будет обслуживать новое управление? – читать на buxgalter.uzКак заполнить налоговую отчетность для получения льгот – читать на buxgalter.uzКак пенсию и зарплату получать на одну карту – читать на buxgalter.uzГНК меняет единицу измерения показателей финотчетности – читать на buxgalter.uz

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятлари комплекс равишда бажарилмоқда

11.12.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 10.12.2018 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Маълумот учун: Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ 1996 йилда тузилган бўлиб, давлатга қарашли, таҳлил, маслаҳат, идоралараро ва мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.

 

Марказ зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири – мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида миллий маърузалар тайёрланишини, ушбу йўналишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминлаш. 

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажаришда фаол ва бевосита иштирок этиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари, шу жумладан, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланди.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажаришга алоқадор вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органларига Марказ билан доимий ҳамкорлик қилиш учун масъул тузилмалар ва мансабдор шахсларни белгилаш вазифаси топширилди. Улар унинг сўровига кўра мазкур соҳада тегишли ахборот ва статистик маълумотларни тақдим этадилар.

 

Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмита ва комиссияларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузалар лойиҳаларининг муҳокамалари ўтказилади. Парламент миллий маърузаларни БМТнинг устав ва шартномавий органларида кўриб чиқиш якунларини заруратга қараб эшитади, шунингдек инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) тасдиқлайди.

 

Ўз навбатида, Марказ ҳар йили Президент, Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлатимизнинг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

 

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ва уларни чеклаш масалалари бўйича қонун лойиҳалари Марказ билан мажбурий равишда келишилади.

 

Таҳририятдан: ҳужжат имзоланган сана рамзий аҳамиятга эга, сабаби 1948 йил 10 декабрда Оммавий инсон ҳуқуқлари декларацияси эълон қилинган, 1950 йилдан эса бу – Инсон ҳуқуқлари куни.      

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_