Президент қарори билан ҳудудларнинг мастер-режаларини тузиш, инфратузилмани ривожлантириш ва уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини назарда тутувчи "тартибга солиш қумдони" экспериментал ҳуқуқий режими жорий этилмоқда.
Кўп квартирали уйлар қурилиши самарадорлиги оширилади
Ҳар йили стратегик йўналишлар ва уй-жой қурилишининг тармоқ таҳлили асосида Уй-жой дастури (республикада ККУни фойдаланишга топширишнинг мақсадли кўрсаткичлари) ишлаб чиқилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича глобал таълим дастурининг бешинчи босқичи бошланди
Таълим муассасаларида мавзули ҳафталиклар, илмий танловлар ўтказиш ва соҳага оид ўқув дастурларини кенгайтиришни назарда тутувчи Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.
Креатив иқтисодиёт парки фаолияти қандай ташкил этилади
Парк – экстерриториаллик тамойиллари асосида креатив индустрияларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаолият юритувчи ташкилий-ҳуқуқий тузилма.
Пойтахтимизда 31 та турар жой мажмуаси ва бошқа объектлар бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан 2311,4 гектар майдонда амалга оширилаётган умумий қиймати 16,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари концепциялари ишлаб чиқилган.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилади
Рейтинг университетларнинг ўқув, илмий ва халқаро фаолиятини талабалар, ўқитувчилар ва иш берувчиларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашни назарда тутади.
Кузатув станцияларини ўрнатиш харажатлари қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан I ва II тоифадаги саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.
Аграр сектор учун субсидиялар самарадорлигини мустақил экспертлар ҳисоблаб чиқади
Аграрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада шаффоф ва натижага йўналтирилган бўлади. Тегишли механизмлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мустаҳкамланди, у билан Аграр соҳада тўловлар бўйича агентлик фаолияти тартибга солинди.
Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари белгиланди
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йил ва келгуси йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.
Давлат корхоналари самарадорлиги қандай оширилади
Давлат активларини бошқаришнинг янги моделига ўтилмоқда: мустақил директорларнинг роли кучайтирилмоқда, IPOга тайёргарлик бошланмоқда ва стратегик корхоналарнинг йирик акция пакетлари қайта тақсимланмоқда. Чора-тадбирлар давлат иштирокидаги компанияларнинг шаффофлиги, инвестицион жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Илмий ташкилотлар замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланади
Илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш тартиби тасдиқланди. У асбоб-ускуналар ва сарфлаш материалларини сотиб олишни соддалаштириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва хорижда малака ошириш орқали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Маҳалла йили – 2026 йилга мўлжалланган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди
Барча давлат идораларига маҳаллалардаги муаммоларни зудлик билан ва тезкор ҳал этиш, ижрони 24/7 режимида онлайн назорат қилиш амалиётини жорий этиш масъулияти юклатилади.



