Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНужно ли платить НДС, если выбывающий учредитель забирает основное средство Как подготовиться к маркировке напитков в алюминиевой таре Как вывести из оборота маркированный товар Правовые основы строительной деятельности Правовые основы строительной деятельности

Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жарималар жорий этилди

06.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.02.2022 йилдаги “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-749-сон Қонун имзоланди.

 

1994 йил 6 майдаги "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сон Қонун “Саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартиби” бўлими билан тўлдирилди.

 

Хусусан, саноат мулки объектлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик асослари белгиланди:

Тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш -

юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

 

2001 йил 30 августдаги "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сон Қонунга товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима солиш асослари ва тартиби, шунингдек юридик шахслар томонидан жаримани тўлаш тартибини белгиловчи модда киритилди.

 

Жумладан, товар белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки улар билан адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган бир турдаги товарлар учун белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш -

БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.

 

Жарима суммаси миқдорининг 70%и бир ой ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.

 

2006 йил 18 сентябрдаги "Фирма номлари тўғрисида"ги ЎРҚ-51-сон Қонун модда билан тўлдирилди, унга мувофиқ фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

1996 йил 27 декабрдаги "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сон Қонунга қатор хизматларни автоматлаштириш ва техник кўмак бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш энди давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 03.02.2022 йилда эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум