Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уведомление (хабарнома) о продаже доли в уставном фонде: что оно значит и как на него реагировать Кто и на каких условиях может перейти на упрощенный НДС 6% Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июнь 2026 года

Интенсив мевали боғлар яратилади

15.06.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 09.06.2026 йилдаги ПФ-108-сонли “Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад – 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этиш.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб 5 гектар ва ундан ортиқ ер участкаларида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этиш тадбиркорлик субъектларининг таклифларига кўра амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектларининг таклифлари Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан бепул ишлаб чиқиладиган техник шартлар ёки техник-иқтисодий асосга мувофиқ топширилади.

 

Саноатлашган боғларни яратишдан кўзланган мақсадга эришилмаганда, тадбиркорлик субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди ва улар томонидан қилинган харажатлар Агентлик томонидан қоплаб берилади.

 

Ҳужжатда эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ва имтиёзлар назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов