Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Инвестиция лойиҳалари давлат ҳисобидан инфратузилма билан таъминланади

26.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.08.2021 йилдаги “Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5233-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат 2021 йил 20 август куни ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25%дан кам бўлмаган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

 

Ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари бўйича молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • кириш автомобиль йўллари, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг 90%и бўйича - Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузимасини ривожлантириш дастури маблағлари, 10%и бўйича- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари;
  • электр энергияси ва газ тармоғини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминотчи корхоналарга 5% ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;
  • алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - таъминотчи корхоналар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари.

 

Қуйидагилар:

  • ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - "Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" унитар корхонаси;
  • кириш автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги "Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК, Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;
  • электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича - "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари;
  • табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича - "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий филиаллари;
  • алоқа тармоқларини етказиб бериш ишлари бўйича - "Ўзбектелеком" АК ва унинг ҳудудий ташкилотлари буюртмачи этиб белгиланди.

 

Белгиланишича, мазкур қарор ТИАга кўра инвесторларнинг ўз маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ўзини оқламайдиган инвестиция лойиҳаларига татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах