Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Инвестиция лойиҳалари янги қоидалар бўйича амалга оширилади

13.09.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 11.09.2018 йилдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унинг матни ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси, шунингдек тегишли ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди (батафсил қаранг). Бу бизнес ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шарт-шароитлари ва тартибида ўз аксини топди.

 

Биринчидан, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини кўрсатган ҳолда аукцион савдоларига қўйилади.

 

Янги ҳужжат талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозим.

 

Объектлар ёки ер участкалари аукцион ғолибига 1 йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади. Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш бекор қилинади, инвесторнинг харажатлари эса қопланмайди.

 

Иккинчидан, ҳудудлар кесимидаги салоҳиятли лойиҳалар ЯИДХПда, ҳокимликларнинг веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, телевидениеда эълон қилинади.

 

Учинчидан, тадбиркорлик субъектлари салоҳиятли лойиҳаларни танлашда Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин, у ерда тегишли ҳужжатлар ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юборилади.

 

Тўртинчидан, ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарини жалб этган ҳолда хорижга чиқишлари ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этишлари мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_