Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига иккита инжиниринг компаниясининг улушлари берилади

20.07.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2020 йилдаги “Истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 445-сон қарори билан "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти ва ЎзЛИТИнефтгаз” АЖнинг «Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК устав фондидаги улушлари Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига берилади.

 

«Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2011 йилдаги 95-сон қарори билан ташкил этилган эди. Илғор технологияларни ва етакчи хорижий инвесторларни жалб этиш асосида Ўзбекистоннинг табиий ресурслари ва хом ашё базасини чуқур қайта ишлашга қаратилган янги лойиҳа ғояларини излаш ва ишлаб чиқиш корхонанинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

 

"ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг «Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК устав капиталидаги улуши 25%ни, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖнинг улуши – 25%ни, «Уорли Парсонс Нидерландс БВ» компаниясининг улуши – 50%ни ташкил этган.

 

2017 йилнинг июнь ойида «Уорли Парсонс Нидерландс БВ» компанияси «Intecsea B.V.»  компанияси (Нидерландия Қироллиги) таркибига киритилган, шундан кейин «Уорли Парсонс Нидерландс БВ» компаниясининг улуши умумий йиғилишнинг қарорига асосан «Intecsea B.V.»  компаниясига ўтказилган.

 

Қарор билан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти ва “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖнинг «Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ ҚК устав фондидаги улушларини (жами – 50%) Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига белгиланган тартибда бериш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

 

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда «Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ қўшма корхонасининг устав фондидаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг 0,1% улушини «Worley» компаниясининг шўъба хўжалик жамияти -  «Intecsea B.V.» компаниясига (Нидерландия Қироллиги) сотиш масаласини «Уорли Парсонс Ўзбекистон инжиниринг» МЧЖ қўшма корхонаси иштирокчиларининг умумий йиғилишида кўриб чиқиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.