Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни қандай аниқлаш мумкин

25.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2021 йилдаги 592-сон қарори билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Маъмурий регламентда қуйидагилар назарда тутилган:

  • йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини танлаш ва таклифларни такдим этиш тартиби;
  • йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни кўриб чиқиш тартиби, уларни танлаб олиш босқичлари ва баҳолаш мезонлари;
  • энг яхши таклифни тақдим этган талабгорлар ичида ғолибни аниқлаш тартиби;
  • ер участкасини ижарага беришда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;
  • инвестиция мажбуриятлари ижросини мониторинг қилиш тартиби.

 

Маъмурий регламентга мувофиқ қиймати камида 10 млн АҚШ доллари эквивалентида бўлган инвестиция лойиҳаси йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланади.

 

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа доирасида:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда - фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда - қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

 

Бунда якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

 

Шунингдек танланган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам бўлган қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

 

Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлаш Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан амалга оширилади.

 

Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этиши мумкин.

 

Ариза ДХМ орқали такдим этилганда мурожаатчидан 1 БҲМ (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади, ЯИДХП орқали тақдим этилганда 243 минг сўм тўланади.

 

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

 

Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади ва 10 иш куни ичида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

 

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш максадга мувофиқ деб қарор қабул қилинган такдирда Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниклаш бўйича сўров юборилади.

 

Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ва уни ваколатли ташкилотлар билан келишади.

 

Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум