Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Инвестициялар жалб қилишда энг яхшиларни танлов аниқлайди

24.08.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2018 йилдаги 668-сон қарори билан Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Танлов ҳар йили қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

  • “Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун”;
  • “Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун”;
  • “Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун”.

 

Танловда:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг раҳбарлари;
  • эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг директорлари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси танловни ўтказиш учун ҳар йили 10 мартгача эксперт комиссиясини шакллантиради. Давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти унинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 20 мартгача ишчи органга ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган тақдимномалар киритади:

  • инвестицияларни фаол жалб қилиш ва ўзлаштириш соҳасидаги фаолият кўрсаткичлари тўғрисида Давстатқўмнинг вилоятлар бошқармалари тасдиқлайдиган ахборот;
  • ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври учун хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборот.
  • номинантнинг инвестиция муҳитини яхшилашга доир ташаббуслари;

 

Ишчи орган 20 кунлик муддатда танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслилик ва ишончлилик бўйича ўрганади ва унинг натижаларини ишчи органга юборади. Ҳужжатларни Комиссия 25 апрелгача бўлган муддатда фаолиятнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тўпланган баллар миқдорини Комиссия томонидан белгиланадиган мезонларга мувофиқ жамлаш орқали кўриб чиқади.

 

Рейтинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танлов ғолибларига ҳар йили 1 майдан кечиктирмасдан сертификатлар ва ҳар бир номинацияда ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади. Танловда иштирок этган барча даъвогарларга Қўмитанинг миннатдорлик мактуби топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах