Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

«Investment visa»дан кимлар фойдаланиши мумкин

23.09.2019

Читать на русском языке

 

Қонун ҳужжатларида 3 йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасини олиш шартлари белгиланган (19.09.2019 йиладаги ПФ-5833-сон Фармонга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, махсус «инвестиция визасини» 1 мартдан жорий этишни режалаштиришган эди, бироқ техник сабабларга кўра муддатида жорий этишга улгурмадилар. 1 июндан бошлаб уни хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари – «Навоий» ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзолари расмийлаштиришлари мумкин.

 

Янги «Investment visa» айрим чет элликлар гуруҳи учун Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган қўшимча (ноэлектрон) кириш визалари қаторини тўлдирди.

 

Бу 3 йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасидир. У БҲМнинг камида 8 500 бараварида (киритиш вақтида) Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади. Бу сотиб олинган хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушлари, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилган корхоналар бўлиши мумкин. Виза ушбу корхоналар буюртмаларига асосан берилади. Уни республика ҳудудидан чиқмасдан муддатини узайтириш мумкин.

 

Инвесторнинг турмуш ўртоғи ва фарзандларига худди шу муддатга меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштириб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.