Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz27 актуальных вопросов по переходу на ЭСФ - читать на buxgalter.uzКогда отменят запрет на бартер - читать на buxgalter.uzКакую ставку НДС применить к импортному контракту на оказание услуг, исполненному в октябре - читать на buxgalter.uzОблагается ли беспроцентный заем, полученный от нерезидента - читать на buxgalter.uzКогда можно воспользоваться льготами по онлайн-ККМ и виртуальным кассам - читать на buxgalter.uzКак правильно «читать» карточки лицевых счетов - читать на buxgalter.uz

«Ипотека-банк» 2022 йил охиригача хусусийлаштирилади

27.06.2019

Читать на русском языке

 

Ипотека-банк АТИБни ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш режаси тасдиқланди (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 523-сон қарорига қаранг).

 

Ипотека-банк ва ХМК томонидан ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда. Унинг доирасида институционал туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда ва замонавий тижорат банки ташкил этилмоқда. 2019 йил охиригача банкни ўзгартиришнинг кейинги босқичини амалга ошириш бўйича битимлар пакетини имзолаш режалаштирилмоқда. Шунингдек ХМК Ипотека-банкка 35 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида (Ўзбекистон сўмида) кредит тақдим этиб, чиқариладиган оддий акцияларга қўшимча равишда ушбу кредит бўйича қарздорликнинг жами суммаси ёки бир қисмини конвертация қилиш имконини беради.

 

Банкнинг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охиригача:

  • кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолигига номзодлар давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишилмайди;
  • кузатув кенгашининг янги таркиби давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантирилади, мустақил директорлар сони 5 нафарга етказилади ҳамда кузатув кенгаши раиси улар орасидан сайланади;
  • кузатув кенгаши раҳбариятни (ижро этувчи органни) шакллантиради ва «Ипотека-банк»нинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида раис ва бошқарув аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
  • банк лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорларни мустақил қабул қилади;
  • банк маблағлари тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилинмайди.

 

Шунингдек банк ўз инвестиция фаолияти натижасида ҳосил бўлган банк фаолиятига хос бўлмаган активларини сотади.

 

2 ой муддатда Ипотека-банкни хусусийлаштириш бўйича хусусийлаштириш жараёнининг асосий босқичлари ҳамда 2022 йил охиригача  томонлар мажбуриятини назарда тутувчи «Йўл харитаси» қабул қилинади. Бу пайтга келиб банк устав капиталида давлат улуши 50%дан камайтирилади. Шунингдек хусусийлаштириш жараёнида Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ипотека-банк устав капиталига илгари киритган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги улуши сотилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.